Ўзбекистон

Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди

Лабораториядан 1,1 миллиард сўмлик, жами 122 турдаги, 60 минг донадан ортиқ дори воситалари топилган.

Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди

Андижон вилоятида аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи, сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний сақланаётгани фош қилинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Андижон шаҳри ҳамда Асака туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқаро ўз яшаш хонадонларида қалбаки ва сифати кафолатланмаган тиббий дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган.

 

Текширувлар давомида ушбу манзилларда махсус жиҳозланган ноқонуний лабораториялар борлиги маълум бўлди ва умумий қиймати 1,1 миллиард сўмлик, жами 122 турдаги, 60 минг донадан ортиқ тиббий дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу дори воситалари инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

 

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди | Zamon.uz