Ўзбекистон

Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари масофавий ишлашга ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда ҳаво сифати кескин ёмонлашганда амал қилинадиган ҳаракатлар тартиби ишлаб чиқилади.

Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари масофавий ишлашга ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда ҳаво сифати кескин ёмонлашганда амал қилинадиган ҳаракатлар тартиби (алгоритми) ишлаб чиқилади. Тартиб Президент фармонида белгиланган меъёрларга мувофиқ, 1 ой ичида ишлаб чиқилиши лозим.

 

Бу тартиб, жумладан аҳолини тезкор огоҳлантириш, заиф гуруҳларни уйда қолишга чақириш, оммавий тадбирларни чеклаш, таълим муассасаларида очиқ ҳаводаги машғулотларни вақтинча бекор қилиш ҳамда давлат ташкилотларида иш режимини ўзгартириш ёки масофавий шаклга ўтказиш чораларини ўз ичига олади.

 

Белгиланган асосий чоралар:

 

— Тезкор огоҳлантириш: Ҳаво сифати хавфли даражага етганда аҳоли СМС-хабарлар, оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформалар орқали хабардор қилинади; расмий хавф даражалари бўйича маълумот берилади;

 

— Аҳолини ҳимоя қилиш: Болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор шахслар учун уйда қолиш тавсия қилинади; очиқ ҳаводаги машғулотлар вақтинча бекор қилинади; оммавий тадбирлар чекланиши мумкин; давлат ташкилотларида иш режими ўзгартирилади ёки масофавий иш шаклига ўтказилади;

 

— Саноат ва транспорт соҳаларида чоралар: Ифлосланиш манбаларига оператив назорат ўрнатилади; энергетика корхоналарида мазут ёқиш чекланади (экстремал ҳарорат ҳолатларидан ташқари); саноат корхоналарида ташланмалар вақтинча камайтирилади ёки тўхтатилади; қурилиш ишлари ва транспорт ҳаракати чекланади; чангни бостириш учун фавворалар, дарахтлар ва йўл четларига сув сепиш ишлари амалга оширилади.

 

Шунингдек, 2026 йил 30 декабргача ҳаво сифати ёмонлашиши билан боғлиқ ҳолатларни ҳуқуқий тартибга солиш, олдини олиш ва оқибатларини камайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси киритилиши лозим.

 

Ифлосланиш юқори бўлган ҳудудларда ташламаларни чеклаш тизими жорий этилади: ҳудудларнинг антропоген юклама меъёрлари аниқланади, рухсат этилган ташламалар ҳажми белгилаб чиқилади, умумий квота босқичма-босқич камайтирилади, ташламалар кадастри юритилади.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил 1 декабрга қадар киритилиши лозим.

 

Аҳоли саломатлиги мониторинги:

 

— Ҳаво ифлосланишининг одам организмига таъсири илмий жиҳатдан ўрганилади (нафас олиш тизими, юрак-қон томир тизими, аллергик касалликлар).

 

— Юқори хавфли гуруҳлар (болалар, қариялар, ҳомиладор аёллар) учун махсус тавсиялар ишлаб чиқилади.

 

— Ҳаво ифлосланишига нисбатан саломатлик таҳдидини баҳолайдиган хавф индикаторлари яратилади ва соғлиқни сақлаш тизимига интеграция қилинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари масофавий ишлашга ўтказилиши мумкин | Zamon.uz