Жаҳон

Эрон халқининг матонати туфайли уруш бир ойдан буён давом этмоқда —  Эрон элчихонаси

Эрон ҳукумати суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида ҳар қандай агрессияга жавоб бериш учун барча имкониятларини сафарбар этишини маълум қилди.

Эрон халқининг матонати туфайли уруш бир ойдан буён давом этмоқда —  Эрон элчихонаси

АҚШ ва Исроил бир ой давомида Эроннинг 600 та таълим муассасаси, 93 233 та ноҳарбий объектини нишонга олган. 28 март ҳолатига кўра, 281 нафар мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳалок бўлган, яраланган аёллар сони эса 4000 нафарга етди. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

АҚШ ва Исроил Эрондаги сиёсий режимни ағдариш ва урушни тез тугатишни режа қилган эди. Бироқ Эрон томонидан қайтарилган жавобларни АҚШ ва Исроил ҳукуматлари кутмаган эди ва уруш бир ойдан ошиқ вақтдан бери давом этиб келмоқда.

 

“АҚШ ва Исроил Эрон халқи иродасини бука оламиз, деган аниқ-равшан хато ҳисоб-китоб билан исломий Эронга ноқонуний ҳужум бошлаган эдилар. Эрон қуролли кучларининг огоҳлиги ва халқининг матонатли қаршилик кўрсатиши туфайли бир ойдан буён ўзларининг эълон қилган мақсадларига етолмадилар, балки аксинча ушбу икки босқинчи режимнинг кучсизлиги, чорасизлиги ва нотавонлиги бутун жаҳон аҳли кўз олдида кундан-кунга ошкор бўлиб бормоқда”, — дейилади Элчихона баёнотида.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ ва Исроил Эроннинг 370 та шифохона ва шошилинч тиббий марказлари, шунингдек, 43 та тез ёрдам машинасига ҳужум қилган.

 

Баёнотда ёзилишича, Эрон БМТ Низомининг 51-моддасига асосан ўзини ҳимоя қилмоқда. Элчихона мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида бундай агрессияга жавоб бериш учун барча имкониятларини сафарбар этишини маълум қилди.

 

Эрон ушбу ошкора агрессия қаршисида БМТ Низомининг 51-моддасида баён этилган ўзини қонуний ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланмоқда, давлатимиз қуролли кучлари барча имкониятларни сафарбар этган ҳолда ушбу агрессияга жавоб бериб, ўз хавфсизлиги ва миллий суверенитетини ҳимоя қилади.

 

“Яна бир бор халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга масъул бўлган давлатларнинг ролини эслатган ҳолда, ушбу давлатлардан БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг фундаментал принципларига асосан ушбу агрессия ҳаракатларини очиқ-ойдин қоралашларини ҳамда халқаро ҳуқуқ-тартиботни сақлаш бўйича ўз ролларини ўйнашларини сўраймиз” дейилади Элчихона хабарида.

 

Элчихонага баёнотига кўра, Эрон шу вақтга қадар АҚШ билан ҳеч қандай музокара ёки мулоқот амалга оширилмаган.

 

Шоҳжаҳон Мажид

Zamon.uz мухбири

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон халқининг матонати туфайли уруш бир ойдан буён давом этмоқда —  Эрон элчихонаси | Zamon.uz