Жаҳон

Эрондан Туркияга яна баллистик ракета учирилди

Эроннинг Туркиядаги элчихонаси эса учирилган ракета ортида Теҳрон турганини рад этди.

Эрондан Туркияга яна баллистик ракета учирилди

Туркия Мудофаа вазирлиги 30 март куни Эрондан учирилган баллистик ракета мамлакат ҳаво ҳудудига кириши билан тутиб олинганини маълум қилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, бу Яқин Шарқда ҳарбий можаро бошланганидан буён Туркия томон йўналтирилган тўртинчи ракета ҳисобланади. Аввалги ҳолатларда бўлгани каби, барча снарядлар зарарсизлантирилгани қайд этилган.

 

Вазирлик баёнотида таъкидланишича, Эрон томонидан учирилган ва Туркия ҳаво ҳудудига киргани аниқланган баллистик ўқ-дорилар Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида жойлаштирилган НАТО ҳаво ва ракетага қарши мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинган.

 

НАТО вакили Аллисон Ҳарт ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаб, альянснинг навбатдаги таҳдидни бартараф этганини билдирди.

 

“30 март куни НАТО яна Эроннинг Туркияга йўл олган баллистик ракетасини муваффақиятли уриб туширди. Альянс таҳдидларга доим тайёр ва барча иттифоқчиларни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради”, — деди у.

 

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат ҳарбий можарога тортилишдан қочишини билдирган эди. Эроннинг Туркиядаги элчихонаси эса учирилган тўртта ракета ортида Теҳрон турганини рад этиб, воқеаларни ўрганиш учун қўшма тергов гуруҳи тузишни таклиф қилган.

 

Эрон илк бор 4 март куни Туркия томон ракета учиргани, у Ироқ ва Сурия ҳаво ҳудуди орқали мамлакатга киргани хабар қилинганди. Ўшанда ҳам НАТО тизими ракетани уриб туширган.

 

9 март куни иккинчи ракета Туркия ҳаво ҳудудига кирган пайтда йўқ қилинган, унинг парчалари Газиантеп шаҳри яқинига тушган, қурбонлар қайд этилмаган.

 

13 март куни учинчи бор учирилган баллистик ракета ҳам НАТО ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган.

 

Туркия расмийлари мамлакат “яхши қўшничилик” тамойилларига амал қилишини ва минтақадаги барқарорликни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, шу билан бирга ҳудудига қаратилган ҳар қандай таҳдидга нисбатан зарур чоралар кўрилишини маълум қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрондан Туркияга яна баллистик ракета учирилди | Zamon.uz