Жаҳон

Испания Эрон билан урушда иштирок этаётган АҚШ самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Испания ҳукумати бу қарорни урушга қўшилмаслик сиёсати билан изоҳламоқда.

Испания Эрон билан урушда иштирок этаётган АҚШ самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Испания АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Маргарита Роблес маълум қилди.

 

Роблеснинг таъкидлашича, ушбу қарор аввал АҚШга қўшма фойдаланишга мўлжалланган ҳарбий базалардан фойдаланишга рухсат берилмагани ортидан қабул қилинган бўлиб, ундан кейинги яна бир чорадир.

 

“Биз Эрон билан урушга алоқадор ҳаракатлар учун  ҳарбий базалардан ҳам ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермаймиз”, — деди Роблес Мадридда журналистларга.

 

Испаниянинг El Pais нашри ушбу хабарни ҳарбий манбаларга таяниб биринчи бўлиб эълон қилган.

 

Нашрга кўра, ҳаво ҳудудининг ёпилиши НАТО аъзоси бўлган Испания орқали Яқин Шарқдаги нишонларга йўл олган ҳарбий самолётларни мамлакат ҳудудини четлаб ўтишга мажбур қилади. Бироқ бу чеклов фавқулодда вазиятларга татбиқ этилмайди.

 

Испания иқтисодиёт вазири ушбу қарор ҳукуматнинг аввал қабул қилган сиёсатининг давоми эканини билдирди.

 

“Бу қарор бир томонлама ва халқаро ҳуқуққа зид тарзда бошланган урушда иштирок этмаслик ҳамда унга ҳисса қўшмаслик ҳақидаги қароримизнинг бир қисмидир”, — деди у.

 

Испания бош вазири Педро Санчез АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳужумларини кескин танқид қилиб, ҳарбий ҳаракатларни ноқонуний деб атаган.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп эса Испания томонидан урушда ўз ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат берилмагани сабабли Мадрид билан савдо алоқаларини тўхтатиш билан таҳдид қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Испания Эрон билан урушда иштирок этаётган АҚШ самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди | Zamon.uz