Жаҳон

Korean Air ёнилғи нархлари ошгани сабаб фавқулодда бошқарув режимига ўтмоқда

Компания ички харажатларни камайтириш орқали иқтисодий барқарорликни таъминлашни режалаштирмоқда.

Korean Air ёнилғи нархлари ошгани сабаб фавқулодда бошқарув режимига ўтмоқда

Korean Air учиш ёқилғиси нархларининг кескин ошиши ва глобал иқтисодий тебранишлар шароитида молиявий барқарорликни сақлаш мақсадида фавқулодда бошқарув режимига ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Қайд этилишича, бу қарор АҚШ-Исроил ва Эрон ўртасидаги давом этаётган урушнинг глобал иқтисодиётга таъсири фонида қабул қилинди.

 

Миллий авиакомпания вакили сешанба куни билдиришича, компания ички харажатларни камайтириш чораларини жорий қилади ва бу орқали ёнилғи нархлари ошиши ва глобал иқтисодий тебранишлар шароитида барқарорликни таъминлашни режалаштирмоқда.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, 28 февралдан бошлаб нефть нархи 50 фоиздан ортиқ ошган, авиация ёнилғиси нархи эса икки баравар кўтарилган. Бу вазият авиакомпанияларни ўз бизнесларини ҳимоя қилиш учун фавқулодда чоралар жорий этишга мажбур қилмоқда.

 

PwC Сингапур консалтинг компанияси вакили Тан Чи Сиангнинг айтишича, авиакомпаниялар COVID-19 пандемияси каби инқирозларда шунга ўхшаш фавқулодда чораларни қўллаган. Айниқса Осиё авиакомпаниялари глобал нефть нархларининг ошиши ва минтақавий авиация ёнилғиси етишмовчилиги туфайли ҳар томонлама зарар кўрмоқда ва шу сабабли чоралар кўришга мажбур бўлмоқда.

 

Korean Air ушбу чоралар орқали нафақат молиявий барқарорликни сақлаш, балки ёқилғи нархлари ва глобал иқтисодий беқарорликнинг салбий таъсирини юмшатишни мақсад қилган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Korean Air ёнилғи нархлари ошгани сабаб фавқулодда бошқарув режимига ўтмоқда | Zamon.uz