Жаҳон

Россияда айрим ҳуқуқбузарликлар учун чет элликларни депортация қилиш таклиф қилинди

Янги ташаббусга кўра, рухсатсиз митингларда қатнашган ёки экстремистик фаолият билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари мамлакатдан чиқарилиб юборилиши мумкин.

Россияда айрим ҳуқуқбузарликлар учун чет элликларни депортация қилиш таклиф қилинди

 

Россияда айрим ҳуқуқбузарликларни содир этган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни мамлакатдан чиқариб юборишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига тақдим этилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилмоқда. Унга мувофиқ, агар ҳуқуқбузарлик чет эл фуқароси томонидан содир этилган бўлса, маъмурий жарималар билан бир қаторда Россия ҳудудидан маъмурий депортация чораси қўлланиши мумкин.

 

Таклиф этилаётган нормаларга биноан, рухсатсиз митингларда қатнашиш, Россия Қуролли Кучларини обрўсизлантириш, Россия ва унинг фуқароларига қарши санкциялар жорий этишга чақириш ҳамда мамлакат ҳудудий яхлитлигига қарши чиқиш каби ҳаракатлар учун чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш мумкин бўлади.

 

Бундан ташқари, фавқулодда ҳолат, аксилтеррор операцияси ёки ҳарбий ҳолат талабларини бузиш, рухсат этилмаган жойларда отишма қилиш, транспорт ҳаракатига тўсқинлик қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талабларига бўйсунмаслик ва майда безорилик каби ҳуқуқбузарликлар ҳам маъмурий депортация учун асос бўлиши мумкин.

 

Қонун лойиҳасида экстремизм ва бузғунчи ахборот билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ҳам қатъий чоралар назарда тутилган. Хусусан, диний рамзларни таҳқирлаш, нафрат ва адоват қўзғатиш, экстремистик ёки нацистик рамзларни тарғиб қилиш, экстремистик материалларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш, шунингдек терроризмга чақириқларни тарқатиш каби ҳолатлар учун ҳам чет элликларни депортация қилиш таклиф этилмоқда.

 

Шу билан бирга, айрим ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни ошириш ҳам кўзда тутилган. Бу чоралар Россия чегарасини кесиб ўтиш қоидаларини бузиш, мамлакатга кириш ва унда бўлиш тартибига риоя қилмаслик, чет эл фуқароларининг ноқонуний ишлаши ҳамда мигрантларни ноқонуний ёллаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга нисбатан қўлланиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда айрим ҳуқуқбузарликлар учун чет элликларни депортация қилиш таклиф қилинди | Zamon.uz