Ўзбекистон

Сурхондарёда пенсионерлардан иборат наркожиноий гуруҳ фош этилди

Афғонистон фуқароси таъминотчи сифатида бир гуруҳ кексалар билан ўзаро тил бириктириб, гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Сурхондарёда пенсионерлардан иборат наркожиноий гуруҳ фош этилди

Сурхондарё вилоятида уюшган наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, Афғонистон фуқароси таъминотчи сифатида бир гуруҳ Сурхондарёлик бўлган кекса ёшли фуқаролар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Термиз шаҳри ва тумани ҳудудларида наркокурерлик қилиб, гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган. 

 

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчилардан бири тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Тадбир давомида ушбу моддаларни етказиб берган яна бир шахс ҳам аниқланиб, ундан махсус тадбир учун берилган пул маблағлари далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди. Давом эттирилган текширувлар натижасида гуруҳнинг яна бир аъзоси ушланди. Унинг ёнидан 5 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

 

Кейинги босқичда эса ушбу жиноий занжирнинг асосий бўғини фош этилди. Унинг яшаш хонадонидан жами 12 дона қадоқланган 12,42 грамм опий моддалари аниқланди. Xонадонда гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш воситалари ҳам борлиги маълум бўлди. 

 

Қайд этилишича, гумонланувчилар ўз айбларини яширишга уринган ҳолда шерикларини ҳам фош қилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан барча гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Сурхондарёда пенсионерлардан иборат наркожиноий гуруҳ фош этилди | Zamon.uz