Ўзбекистон

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

Марказ ҳудудида конституциявий қонун билан белгиланадиган махсус ҳуқуқий режим жорий этилади.

Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Тelegram-канали хабар берди. 

 

Фармонга мувофиқ, Тошкент халқаро молия маркази ҳамда унинг таркибида Тошкент халқаро тижорат суди ташкил этилади.

 

Ҳужжатга кўра, марказ ҳудудида молиявий, инвестиция ва банк фаолияти, суғурта, рақамли (крипто) активлар, қимматли қоғозлар, тўлов тизимлари ва хизматлари, исломий ва яшил молия, молиявий технологиялар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ва транзаксияларни амалга ошириш, аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатишга рухсат берилади.

 

Фармонга асосан, марказ ҳудудида конституциявий қонун билан белгиланадиган махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. 

 

Шу билан бирга, марказ бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, тижорат, молия, банк, солиқ, давлат харидлари, меҳнат ҳуқуқи ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколати берилади.

 

Шунингдек, марказ ҳудудида Англия ва Уэлснинг умумий ҳуқуқи ҳамда адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланилади.

 

Тошкент халқаро тижорат суди эса биринчи инстанция ва апелляция босқичларидан иборат бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.