Ўзбекистон

Тошкент туманида банкдан қарздор МЧЖнинг фермаси хатланди

Шундан сўнг у гаров мулки сифатида аукционда сотилиб, қарздорлик бартараф этилган.

Тошкент туманида банкдан қарздор МЧЖнинг фермаси хатланди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент тумани бўлими иш юритувида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “M.S.TRADE” МЧЖдан ундирувчи “Алоқа банк” фойдасига жами 21.448.728 АҚШ доллари қарздорлик ундириш, ундирувни “M.B.S” МЧЖга тегишли Тошкент тумани, “Қизғалдоқ” ҚФЙ, “Эъзоз” МФЙ, Янгабод кўчасида жойлашган “Чорва фермасига” қаратиш кўрсатилган.

 

Қарздорга нисбатан ижро ҳужжатини талабини бажариш ва қарздорликни қоплаш юзасидан қонунчиликка мувофиқ 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, бу муддатда ҳам қарздор “M.S.TRADE” МЧЖ банк олдидаги қарз суммасини қопламаганлигидан сўнг, гаровга қўйилган “Чорва фермаси” бино иншоотига қарздорликни қоплаш юзасидан қаратилган.

 

“Чорва фермаси” электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган, аукцион савдоларида гаров мулки 23.800.000.000 миллиард сўмга сотилган. Кўчмас мулкни сотувидан тушган пул маблағлари ундирувчининг қонуний талаблари қаноатлантирилиб, банк ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган. Бу эса суд қарорларининг ҳаётда ўз аксини топаётгани, қонун устуворлиги эса амалий ҳаракатлар билан мустаҳкамланаётганини яна бир бор тасдиқлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.