Ўзбекистон

Тошкентдаги Ботаника боғида 1 апрелдан велосипед ва самокатлар ҳаракати тўхтатилади

Боғ маъмурияти бунга ташриф буюрувчиларнинг йиқилиши ва жароҳат олиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайганини сабаб қилиб кўрсатди.

Тошкентдаги Ботаника боғида 1 апрелдан велосипед ва самокатлар ҳаракати тўхтатилади

Тошкент Ботаника боғи маъмурияти ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланишни тақиқлаш қарорини эълон қилди.

 

Боғ маъмурияти хабарига кўра, сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш пайтида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари билан боғлиқ ҳолатлар кўпайган. 

 

Бундан ташқари, ташриф буюрувчилардан ҳам ушбу масала бўйича кўп мурожаат ва таклифлар келиб тушгани қайд этилган.

 

Шу сабабли, Илмий кенгашнинг қарори ва ташриф буюрувчиларнинг кўп мурожаатлари асосида 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тўхтатилади.

 

Маъмурият таъкидлашича, ушбу чора боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш, табиат гўзаллигидан хотиржам баҳра олиш имконини сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

Боғ раҳбарияти ташриф буюрувчилардан ушбу тартибга риоя қилиш ва ўзларининг ҳамда атрофдагиларнинг хавфсизлигига эътибор беришни сўради.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентдаги Ботаника боғида 1 апрелдан велосипед ва самокатлар ҳаракати тўхтатилади | Zamon.uz