Жаҳон

Яқин Шарқдаги можаролар араб давлатларига 200 млрд долларгача зарар етказиши мумкин — БМТ

Можаро оқибатида минтақада 3,6 миллионга яқин иш ўрни йўқолиши ва миллионлаб одамлар қашшоқликка тушиб қолиши мумкин.

Яқин Шарқдаги можаролар араб давлатларига 200 млрд долларгача зарар етказиши мумкин — БМТ

 

БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, Яқин Шарқда юзага келган кескинлик араб давлатлари иқтисодиётига жиддий зарар етказиши мумкин. Таҳлилларга кўра, минтақа иқтисодиёти можаролар сабаб 120 миллиард доллардан 194 миллиард долларгача йўқотишларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд.

 

Bloomberg хабарига кўра, БМТ Тараққиёт Дастури тадқиқотида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлари минтақа иқтисодий ўсишига қарийб 200 миллиард долларгача зарба бериши мумкинлиги қайд этилган.

 

Ҳисобот муаллифлари можаролар қисқа муддат давом этса ҳам, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари кенг кўламли бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Таҳлилларга кўра, Яқин Шарқдаги кескинлик араб давлатлари иқтисодиётида ўсиш суръатларини сезиларли даражада секинлаштириши мумкин.

 

Мутахассисларнинг баҳолашича, можаро оқибатида минтақада ишсизлик даражаси қарийб 4 фоизга ошиши мумкин. Бу эса тахминан 3,6 миллион иш ўрни қисқаришига ва 4 миллионга яқин аҳолининг қашшоқликка тушиб қолишига олиб келиши эҳтимоли бор.

 

Тадқиқотда энг катта иқтисодий йўқотишлар Форс кўрфази давлатлари ҳамда Левант (Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Оман,Ливан) ҳудудида кузатилиши мумкинлиги қайд этилган. Ушбу ҳудудларда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5 фоиздан ортиқ қисқариши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

 

Бундан ташқари, минтақадаги кескинлик глобал энергия бозорларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ҳормуз бўғози орқали юк ташишдаги хавф ва чекловлар энергия ресурслари, озиқ-овқат ҳамда ўғит нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Яқин Шарқдаги можаролар араб давлатларига 200 млрд долларгача зарар етказиши мумкин — БМТ | Zamon.uz