Ўзбекистон

Ўзбекистон бўйлаб белгиланган ҳудудлар 98 тоннага яқин чиқиндидан тозаланди

Шунингдек, Тошкент вилоятидаги “Қизил тоғ” дам олиш ҳудудидаги жами 1 тонна 754 кг чиқинди бартараф этилди.

Ўзбекистон бўйлаб белгиланган ҳудудлар 98 тоннага яқин чиқиндидан тозаланди

“Халқаро чиқиндиларсиз кун” (“Wорлд Zero-Waste day”) муносабати билан 30 март куни Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган “Қизил тоғ” ҳудудида оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилди. 

 

 

Мазкур тадбир Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Cоcа Cola Uzbekistan” компанияси ҳамда  билан ҳамкорликда кенг қамровда ўтказилди.

 

Эко акция бир вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда ҳам бошланиб, қизғин давом этди. Жараёнларда қўмита ҳамда агентликнинг тизим ташкилотлари ходимлари, соҳа масъуллари, мактаб ўқувчилари, ёшлар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчиликдан иборат 500 нафарга яқин иштирокчи фаол қатнашди.

 

 

Тадбирда нутқ сўзлаган Агентлик директори Шарифбек Ҳасанов жамоатчилик эътиборини атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалашга қаратиш ва буни тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 

“Чиқинди билан ифлосланиш бугунги кунда бутун дунёда долзарб муаммолардан бирига айланмоқда. Маълумотларга келиб, 2050 йилга келиб 308 млрд тоннагача чиқинди ҳосил бўлиши тахмин қилинмоқда, шунинг учун атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш, уларни қайта ишлаш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим. Бугунги акциядан ҳам мақсад белгиланган ҳудудни тозалаш билан бирга жамоатчилик эътиборини белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик ва уларни тозалашга қаратиш, экологик маданиятни юксалтириш, табиатни озода сақлашни тарғиб қилишдир”, — деди у.

 

 

Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари томонидан ҳар гал плоггинг учун айнан аҳоли гавжум ҳудуд танланиши самарали ечим эканлиги қайд этилди. Негаки ушбу ҳудудларда бир нечта чиқинди қутилари мавжудлигига қарамай, лекин инсонлар турли пластик идишлар, қоғозлар ва бошқа турдаги чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетишади. 

 

Мазкур акция орқали жамоатчиликка табиат қўйнида дам олганда чиқиндихонага айлантирмаслик, атроф-муҳитни озода сақлаш кераклигини яна бир бор уқтиришга ҳаракат қилиниши ҳудуд аҳолиси ҳамда меҳмонларини чиқинди ташлаш борасида янада масъулиятлироқ бўлишга ундаши билан аҳамиятли эканлиги айтиб ўтилди.

 

 

Акция давомида “Қизил тоғ” ҳудуди жами 1 тонна 754 кг чиқиндидан тозаланди. Якунда “Тоза ҳудуд” жамоаси 1-ўринни (195 кг), “Махсус полигон” жамоаси 2-ўринни (130 кг) ва “Billing” жамоаси эса 3-ўринни (106 кг) эгаллади. Энг кўп чиқинди тўплаган жамоалар тақдирланиб, фаол қатнашган барча жамоаларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.

 

Маълумот учун, акция давомида республика бўйича жами 2 минг нафардан ортиқ иштирокчи томонидан 20 га яқин ҳудуд 97 тонна 900 кг чиқиндидан тозаланиб, 40 та махсус техника ёрдамида тегишли тартибда бартараф этилди.

 

Эслатиб отамиз: Агентлик томонидан ҳар йили “Wоrld clean up day” (“Бутунжаҳон тозалик куни”), “Маҳаллани чиқиндидан ҳоли ҳудудга айлантирамиз”, “Долзарб тозалик кунлари”, “Тозалик ва озодалик” ойлиги каби қатор экоҳашар ва акциялар ўтказилади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.