Ўзбекистон

Ўзбекистонда Экологик комиссиянинг ваколатлари бутун республика миқёсида кенгайтирилди

Комиссиянинг номи “Республика махсус комиссияси” деб ўзгартирилиб, фаолияти 2027 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

Ўзбекистонда Экологик комиссиянинг ваколатлари бутун республика миқёсида кенгайтирилди

 

Сўнгги пайтларда ҳаво тозалиги, чанг-тўзонлар ва экологик муаммолар жамиятнинг энг долзарб мавзуларига айланган. Тошкент шаҳрида бошланган экологик ташаббуслар энди фақат пойтахт билан чекланмай, бутун Ўзбекистон бўйлаб тизимли ва стратегик босқичга кўтарилмоқда.

 

Янги Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилган махсус комиссия фаолияти 2027 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

 

Муҳим ўзгаришлардан бири комиссиянинг мақомида бўлиб, эндиликда у «Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика махсус комиссияси» деб аталади.

 

Бу шуни англатадики, ҳавони тозалаш, саноат фильтрлари ўрнатиш ва яшилликни кўпайтириш каби экологик вазифалар энди фақат Тошкент билан чекланмайди. Бутун мамлакатдаги экологик вазият Республика комиссиясининг қатъий назорати ва бошқаруви остида бўлади.

 

Давлат экологик инқирозларга вақтинчалик ёки локал ечим эмас, балки тизимли, узоқ муддатли ва бутун республика миқёсида стратегик ечим изламоқда. Шу тариқа, келгуси йилларда бутун юрт бўйлаб тоза ҳаво ва соғлом муҳит яратиш йўлида муҳим ва амалий ўзгаришлар кутилмоқда. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.