Жаҳон

1918 йилда озарбайжонликларга қарши содир этилган геноцид қурбонлари хотирланмоқда

1918 йил 30 март ва 3 апрель кунлари оралиғида 70 мингдан ортиқ озарбайжонлик ўлдирилган.

1918 йилда озарбайжонликларга қарши содир этилган геноцид қурбонлари хотирланмоқда

Маълумотларга кўра, 1918 йил 30 март ва 3 апрель кунлари оралиғида Боку Совети ва Дашноқ арманлари қуролли гуруҳлари Боку шаҳри ва Боку вилоятининг турли ҳудудларида, шунингдек, Шамахи, Губа, Хачмаз, Ланкаран, Ҳожиқобул, Салян, Зангезур, Қорабоғ, Нахчивон ва бошқа ҳудудларда 70 мингдан ортиқ озарбайжонликни ўлдирган; Боку уездида 229 та қишлоқ, Ганжа уездида 272 та, Зангезурда 115 та, Қорабоғда 157 та қишлоқ ер юзидан йўқ қилинган; аҳоли пунктлари ёқиб юборилган, минглаб оилалар ўз юртидан қувилган. 

 

Қайд этилишича, март геноциди бевосита “Эвелина” кемасида мусулмон ҳарбийларини қуролсизлантиришдан кейин бошланган бўлиб, бу аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган. 27 март куни тахминан 300 кишилик мусулмон полки аскарлари ва офицерлари Ланкаран шаҳридан Боку шаҳрига Ҳажи Зейналабдин Тагиевнинг ўғли Муҳаммаднинг дафн маросимида қатнашиш учун келган эди. У тасодифан қурол билан муомала қилиш натижасида ҳалок бўлган эди.

 

29 март куни улар “Эвелина” кемасида қайтишга тайёргарлик кўраётган пайтда, Боку Совети уларни қуролсизлантириш мақсадида портга қуролланган гвардиячиларни юборган. Отряд бўйсунишдан бош тортгач, қуроллар куч билан тортиб олинди.

 

Бу ҳаракат маҳаллий аҳолининг ғазабини қўзғатди. Улар Тазапир масжиди ва “Исмаилия” биносида йиғилишлар ўтказиб, қуролларни қайтаришни талаб қилдилар. 30 март куни соат 16:40 да музокаралар муҳокамаси давомида провокация содир этилди ва Степан Шаумян музокаралар тўхтатилганини эълон қилди. Шундан сўнг большевик-дашноқ қуролли гуруҳлари Бокуда қирғин бошлаган.

 

Манбаларда қайд этилишича, ушбу тўқнашувлар давомида Боку шаҳрида ва бошқа ҳудудларда тинч аҳоли яшайдиган маҳаллаларга ҳужумлар уюштирилган, айрим бинолар вайрон қилинган ва ёқиб юборилган. Воқеалар апрель ойининг бошларига қадар давом этган ва кейинчалик бошқа ҳудудларга ҳам тарқалган.

 

Расмий маълумотларга кўра, март воқеаларида 12 мингдан ортиқ озарбайжонлик ҳалок бўлган. Кейинчалик ташкил этилган Фавқулодда тергов комиссияси ушбу воқеаларни ўрганиб, бир қатор ҳудудларда катта талафотлар қайд этилганини маълум қилган. Жумладан, Шамаха уездида минглаб аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани, Губа ҳудудида эса ўн минглаб қурбонлар ва юзлаб вайрон қилинган қишлоқлар қайд этилган. 2007 йилда Губа ҳудудида оммавий қабристонлар аниқлангани ҳам маълум қилинган.

 

Мазкур воқеаларга сиёсий баҳо бериш жараёни Озарбайжон Демократик Республикаси даврида бошланган. 1918 йил 15 июлда Фавқулодда тергов комиссияси тузилган. 

 

1998 йил 26 мартда эса Озарбайжоннинг собиқ президенти Ҳейдар Алиев фармони билан 31 март озарбайжонликлар геноциди куни деб эълон қилинган.

 

Кейинги йилларда ушбу воқеаларни ўрганиш ва ёритиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилган. 2018 йилда Илҳам Алиев томонидан мазкур воқеаларни кенг ёритиш юзасидан махсус режа тасдиқланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

1918 йилда озарбайжонликларга қарши содир этилган геноцид қурбонлари хотирланмоқда | Zamon.uz