Жаҳон

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Табиий офатлар сабаб 476 та уй шикастланган, 290 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган.

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

 

Афғонистон ҳудудида давом этаётган кучли ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар натижасида камида 42 киши ҳалок бўлди, 66 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ariana News телеканали мамлакатнинг табиий офатларни бошқариш идораларига таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, мамлакатда 25 мартдан буён давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида табиий офатлар юзага келиб, аҳоли яшаш ҳудудлари ва инфратузилмаларга жиддий зарар етказган.

 

Афғонистон Табиий офатларни бошқариш бошқармаси маълумотига кўра, табиий офатлар натижасида камида 476 та турар-жой биноси шикастланган, шунингдек, қарийб 290 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ювилиб кетган. Офатлар оқибатида жами 1140 та оила зарар кўрган.

 

Расмийларнинг таъкидлашича, қурбонларнинг аксарияти мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларида, жумладан Парвон, Майдан Вардак, Дайкунди вилоятларида қайд этилган. Айрим ҳудудларга кириш имконияти чекланганлиги сабабли қутқарув ишлари мураккаблашмоқда.

 

Мутасадди идоралар яқин кунларда ёғингарчилик яна давом этиши мумкинлигини билдириб, сув тошқинлари ва кўчкилар хавфи сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди.

 

Шу билан бирга, қўшни Пoкистoннинг Хайбер Паҳтунхва вилоятида ҳам кучли ёғингарчиликлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, 56 киши жароҳат олгани маълум қилинди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди | Zamon.uz