Ўзбекистон

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

Ҳайдовчилар учун жарима баллари бўйича имтиёзлар борлиги айтилди

Ҳайдовчиларга нисбатан қўлланиладиган жарима баллари тизимида қатор имтиёзлар борлиги айтилди. 

 

Амалдаги тартибга кўра, агар ҳайдовчи охирги жарима баллини олганидан сўнг 6 ой давомида янги қоидабузарлик содир этмаса, унинг умумий жарима балларидан 2 балл чегириб ташланади. Агар мавжуд баллар сони 2 тадан кам бўлса, улар тўлиқ бекор қилинади ва жарима баллари ҳисобланиши янгидан бошланади.

 

Шунингдек, ҳайдовчи 12 ой давомида умуман жарима баллари олмаса, кейинги биринчи қоидабузарлик учун жарима баллари қўлланилмайди.

 

Агар қоидабузарлик бўйича нотўғри қарор қабул қилинган бўлса, у ваколатли органлар ёки суд томонидан бекор қилинади ва тегишли жарима баллари ҳам олиб ташланади.

 

Аввалроқ 1 апрелдан йўл қоидабузарликлари учун жарима баллари мавжуд автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали аниқланган ҳолатларда ҳам ҳисобланиши маълум қилинганди.

 

Унга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари эндиликда фақат Йўл ҳаракати хавфсизлиги (ЙҲХ) ходимлари томонидан эмас, балки йўлга ўрнатилган камера тизимлари орқали қайд этилган тақдирда ҳам жарима балларига таъсир қилади. 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.