Жаҳон

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади

Чеклов дарҳол кучга кириб, резидент визаси эгалари ҳам қамраб олинди.

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади

 

Бирлашган Араб Амирликлари Эрон фуқароларининг мамлакат ҳудудига кириши ҳамда транзит орқали ўтишига чеклов жорий этди. Бу ҳақда Emirates авиакомпаниясининг расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотда қайд этилди.

 

Хабарга кўра, Эрон паспортига эга йўловчиларга БАА ҳудудига кириш ёки мамлакат аэропортлари орқали транзит парвозларни амалга ошириш тақиқланган. Мазкур чеклов дарҳол кучга кирган бўлиб, у барча Эрон фуқароларига, жумладан, амалдаги БАА резидент визасига эга шахсларга ҳам татбиқ этилади.

 

Бундан ташқари, flydubai авиакомпанияси ҳам Эрон фуқароларининг БААга киришига чеклов қўйилганини тасдиқлаган.

 

БАА расмийлари мазкур чеклов сабаблари юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган. Шу билан бирга, Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича қўшимча қарорлар қабул қилиниши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади | Zamon.uz