Жаҳон

Эрон билан уруш икки ёки уч ҳафтада тугаши мумкин — Трамп

Доналд Трамп Франция ва Буюк Британияни АҚШга ёрдам бермагани учун танқид қилди.

Эрон билан уруш икки ёки уч ҳафтада тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакати Эрон ҳудудига зарбаларни яқин икки-уч ҳафта ичида тўхтатиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Трампга кўра, энергия таъминотига таъсир кўрсатган ва глобал иқтисодиётга босим ўтказган ушбу урушни якунлаш учун дипломатик келишув мажбурий эмас.

 

Қайд этилишича, бу баёнот Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида Вашингтон билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаётганини билдирганидан сўнг янгради. АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига ҳужумлар бошланганига қарийб беш ҳафта бўлган.

 

Аввалроқ Трамп Эрон музокара олиб бораётганини ва келишувга интилаётганини даъво қилган эди. Бироқ Оқ уйда журналистлар билан мулоқотда у бу сафар бошқача позицияни билдириб: “Эрон келишув тузиши шарт эмас”, — деди Трамп.

 

Шунингдек, у АҚШ “эҳтимол икки ёки уч ҳафта ичида” ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишини қўшимча қилди.

 

Трампнинг айтишича, АҚШ Эрон ядровий қурол ишлаб чиқара олмайдиган даражадалигига ишонч ҳосил қилганидан кейин ҳудудни тарк этади. Эрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини доимий равишда таъкидлаб келади.

 

Quincy институти эксперти Трита Парси Трамп баёнотларига эҳтиёткорлик билан қараш кераклигини билдирди. Унинг фикрича, минтақа бўйлаб кенгайган ва минглаб инсонлар, жумладан тинч аҳоли ҳалок бўлган урушдан АҚШнинг тезда чиқиб кетиши осон эмас.

 

Парси эслатишича, дастлаб уруш қисқа муддатда якунланиши айтилган, аммо муддатлар бир неча бор узайтирилган. Унинг таъкидлашича, АҚШ бу жараён устидан тўлиқ назоратни йўқотган бўлиши мумкин.

 

Шу билан бирга, АҚШ ички бозорида бензин нархлари бир галлон учун 4 доллардан ошди. Бу ҳолат Эроннинг Форс кўрфази ҳудудидаги нефть инфратузилмаларига зарбалари ҳамда Ҳўрмуз бўғози орқали ёқилғи оқимини чеклаши билан изоҳланмоқда. Мазкур бўғоз орқали дунё нефти ва суюлтирилган газининг қарийб бешдан бир қисми ўтади.

 

Трамп иттифоқчи давлатларни, хусусан Буюк Британияни, урушда фаол иштирок этмаётгани учун танқид қилди. У Truth Social даги постида ушбу давлатларга АҚШдан ёқилғи сотиб олиш ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашишни таклиф қилди. 

 

“АҚШ энди сизга ёрдам бермайди. Ўзингиз нефть топинг”, — деди АҚШ етакчиси.

 

АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳам Буюк Британиянинг позициясини танқид қилди. Ўз навбатида, Британия мудофаа вазири Жон Ҳили мамлакати АҚШнинг муҳим иттифоқчиси бўлиб қолаётганини билдирди.

 

Трамп Францияни ҳам танқид қилиб, унинг Исроилга ҳарбий юк ташувчи самолётлар учун ҳаво ҳудудини очмаганини “фойдасиз” деб атади. Франция президенти Эммануэл Макрон девони эса бу қарор бошидан бери ўзгармаганини маълум қилди.

 

Трита Парси фикрича, Трамп Ҳормуз бўғозини очиш уруш мақсади эмаслиги ҳақидаги баёнотлари орқали вазиятни ижобий кўрсатишга уринмоқда. Шу билан бирга, у Европа давлатларининг бу борада ёрдам бермаётганидан норози.

 

Экспертнинг прогнозига кўра, Эрон Ҳормуз бўғози устидан назоратни сақлаб қолиши мумкин. У, шунингдек, Трампнинг Эронни “тош даврига қайтариш” ҳақидаги баёнотини Исроилнинг ҳарбий стратегиясига ўхшаш ёндашув сифатида баҳолади.

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса интервьюсида Эрон билан уруш вазифалар нуқтаи назаридан ярмидан ўтганини, бироқ аниқ муддат белгиламаслигини айтди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.