Жаҳон

Исроил ҳужумлари оқибатида Байрутда 7 киши ҳалок бўлди

Шунингдек, “Ҳизбуллоҳ” Ливан жанубида Исроил қўшинларига қарши жанг қилмоқда.

Исроил ҳужумлари оқибатида Байрутда 7 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига ҳужум уюштирди. Ҳарбийлар мазкур зарбалар юқори мартабали “Ҳизбуллоҳ” қўмондонини йўқ қилишга қаратилганини билдирди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

 

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳужумлар оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлган. Жнаҳ ҳудудидаги зарбада 5 киши ҳалок бўлиб, 21 киши жароҳатланган, Халдеҳда эса яна 2 киши ҳалок бўлган.

 

Маҳаллий ОАВ ва манбалар зарба турар жойга эмас, балки автомобилларга қаратилган бўлиши мумкинлигини айтган. 

 

Шунингдек, “ Ҳизбуллоҳ” Ливан жанубида Исроил қўшинларига қарши жанг олиб бораётганини, чегара ҳудудларида “шиддатли тўқнашувлар” бўлаётганини маълум қилди. Исроил ҳудудига ҳам ракета ҳужумлари уюштирилган.

 

Исроил ОАВлари “Ҳизбуллоҳ” томонидан 40 дан ортиқ ракета учирилганини, сўнгги тўқнашувларда камида 10 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлгани эълон қилди.

 

Бундан ташқари, БМТнинг UNIFIL миссиясига мансуб 3 нафар тинчликпарвар ҳам Ливан жанубида ҳалок бўлган. Умумий ҳисобда мамлакатда 1 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 1 миллиондан ортиқ киши кўчишга мажбур бўлган.

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу жанубий Ливандаги ҳарбий амалиётни кенгайтиришни буюрган. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил ҳужумлари оқибатида Байрутда 7 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz