Жаҳон

Россия ҳарбий самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди

Ан-26 енгил ҳарбий-транспорт самолёти бўлиб, ўртача масофаларга қўшин ва техникани ташиш учун мўлжалланган.

Россия ҳарбий самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди

Аннексия қилинган Қрим ҳудудида Россиянинг Ан-26 русумли ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб DW маълум қилди.

 

Қайд этилишича, режалаштирилган парвозни амалга ошираётган самолёт билан алоқа 31 март куни соат 18:00 атрофида узилган. Кейинчалик у қояга урилиб қулагани аниқланган.

 

Ҳалокат оқибатида бортдаги 6 нафар экипаж аъзоси ва 23 нафар йўловчи — жами 29 киши ҳалок бўлган.

 

Вазирликка кўра, самолётга ташқи зарба берилгани аниқланмаган. Дастлабки тахминларга кўра, фожиа техник носозлик сабаб юз берган.

 

Маълумот учун, Ан-26 енгил ҳарбий-транспорт самолёти бўлиб, ўрта масофаларга қўшин ва техникани ташиш учун мўлжалланган. Ушбу турдаги самолётлар билан боғлиқ ҳалокатлар Россияда аввал ҳам кузатилган. Хусусан, 2021 йил июль ойида Камчаткада содир бўлган авиаҳалокатда бортдаги 28 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.