Жаҳон

Россия Украинанинг Луганск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатганини маълум қилди.

Москва 2022 йил февралида бошланган урушдан буён учинчи бор шундай баёнот бермоқда.

Россия Украинанинг Луганск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатганини маълум қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги чоршанба куни мамлакат қўшинлари Украинанинг шарқидаги Луганск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатганини маълум қилди. Бу ҳақда The Moscow Times хабар берди.

 

Вазирлик баёнотида ҳудуднинг эгалланиши “озод этиш” сифатида таърифланиб, Ғарбий ҳарбий бўлинмалар “Луганск Халқ Республикаси” деб эълон қилинган ҳудуднинг тўлиқ қисмини қўлга киритгани билдирилди.

 

Қайд этилишича, Россия аввал ҳам 2022 йил ва 2025 йил июль ойларида Луганск устидан тўлиқ назорат ўрнатганини даъво қилган.

 

Мустақил таҳлилчиларга кўра, Россия кучлари 2022 йил ёзидан буён вилоятнинг деярли барча — 26,7 минг квадрат километр ҳудудини эгаллашга эришмоқда.

 

Мазкур баёнот Россия қўшинлари ёзда янги ҳужум бошлашга ҳозирланаётгани ҳақидаги хабарлар фонида янгради. Шу билан бирга, Москва уруш яна бир неча йил давом этиши мумкинлигига тайёргарлик кўраётгани айтилмоқда.

 

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Украина президенти Володимир Зеленскийни қўшинларни қўшни Донетск вилоятидан олиб чиқишга чақирди. Песков бу қарор кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши ва урушнинг фаол босқичини тўхтатиши мумкинлигини қайд этган.

 

Зеленский эса АҚШ воситачилари орқали Кремль томонидан ультиматум қўйилганини билдириб, унда Украина қўшинларини икки ой ичида бутун Донбас ҳудудидан олиб чиқиш талаб этилганини маълум қилди. Акс ҳолда, Россия тинчлик музокараларида қўшимча ён беришлар талаб қилиши мумкинлиги қайд этилган.

 

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.