Жаҳон

Шавкат Мирзиёев Миллий дендрология боғида кўчат экди

Ўзбекистон бўйлаб 21 мингга яқин фуқаро 164 гектар майдонда кўчат экиш ишларида иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев Миллий дендрология боғида кўчат экди

Ўзбекистонда 108 гектар майдонда ташкил этилаётган Миллий дендрология боғи ҳудудида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

 

Маълум қилинишича, боғ ҳудудидаги “Яшил” университет негизида “илм – лойиҳа – амалиёт” занжири асосида “ин-витро” лаборатория, Доривор ўсимликлар ҳамда Уруғчилик ва селекция марказлари барпо этилмоқда. Ушбу объектларни жорий йилнинг ўзида ишга тушириш режалаштирилган.

 

“Халқимизда “Яхшидан боғ қолади”, “Бир кўчат – минг барака”, “Фарзанд кўрсанг, тўй қилсанг, дарахт эк”, деб бежиз айтилмаган. Бундай ҳикматли сўзларнинг аҳамияти ҳозир ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётганини барчамиз кундалик ҳаётда ҳис этиб турибмиз”, — деди Президент. 

 

Шавкат Мирзиёев маҳалла раислари, отахон ва онахонларимиз, хотин-қизлар вакиллари, барча фаолларга мурожаат қилиб, жойларда миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизни янада кенгроқ тарғиб қилишга, маҳалла аҳолисини ҳамжиҳатлик ва аҳиллик руҳида мана шундай эзгу ишларга чорлашга, клублар, жамоалар ташкил этиб, ҳар бир кўча, хонадон, йўл бўйларига ниҳол ва гуллар, қир-адирларга дарахт ва буталар экишда ёшларга бош бўлишга чақирди. 

 

“Зеро, яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак демак!” — деди давлат раҳбари.

 

Тадбир давомида Ўзбекистон Президенти хорижий меҳмонлар, жумладан, БМТ Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Белен, форум Котибияти директори Жулет Биао ҳамда Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакилларига миннатдорлик билдирди.

 

Шундан сўнг Президент тадбир иштирокчилари билан биргаликда боғнинг дастлабки 5 гектар ҳудудида манзарали кўчатлар экди.

 

Шу билан бир вақтда, республика бўйлаб 21 мингга яқин фуқаро 164 гектар майдонда 88 минг туп кўчат экиш ишларида иштирок этди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.