Ўзбекистон

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

 

Тошкентда суд қарорларидан норози фуқаро Олий суд биноси ёнидаги дарахтга чиқиб олди. Ҳолат юзасидан Олий суд расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, жорий йил 30 март куни 1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган фуқаро A.Ч. Олий суд биноси яқинидаги дарахтга чиқиб, ўзига нисбатан чиқарилган суд қарорларидан норозилигини билдирган.

 

Тегишли хизматлар томонидан фуқаро пастга туширилган ва унинг жисмоний ҳолати текширилган. Текширув натижасида унга ҳеч қандай шикаст етмагани аниқланган. Шундан сўнг у Олий суд раиси Бахтиёр Исломов томонидан қабул қилиниб, мурожаати белгиланган тартибда ўрганиш учун расмийлаштирилган.

 

Маълумотларга кўра, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2020 йил 5 октябрдаги ҳукмига биноан A.Ч. Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан оқланган. Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Биринчи инстанция суди ҳукми кейинчалик юқори инстанция судлари томонидан ҳам кўриб чиқилиб, ўзгаришсиз қолдирилган.

 

Шунингдек, 2025 йил 29 ноябрь куни фуқаро Олий суд раиси қабулида бўлган ва унга нисбатан чиқарилган суд қарорларини ўзгартириш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги маълум қилинган.

 

Олий суд баёнотида фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатлангани, шунингдек Олий судга мурожаат қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган процессуал тартиблар мавжудлиги таъкидланган.

 

Суд вакилларига кўра, мурожаат қилиш жараёнида бундай ноодатий ёки хавфли ҳаракатларга қўл уриш зарур эмас. Фуқароларга ўз ҳуқуқларини қонуний механизмлар орқали ҳимоя қилиш ва белгиланган тартибда мурожаат қилиш тавсия этилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.