Ўзбекистон

Ўзбекистонда интернетсиз мобил алоқа тариф режалари жорий этилиши мумкин

Мобил алоқа операторлари томонидан интернет трафигисиз тариф режаларини таклиф этиш мажбурий бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда интернетсиз мобил алоқа тариф режалари жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан мобил алоқа хизматларида янги ўзгаришлар кўзда тутилмоқда. Вазирлик томонидан аҳолининг турли қатламлари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тариф режаларини такомиллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ҳужжатга кўра, мобил алоқа операторлари томонидан интернет трафигисиз — фақат қўнғироқлар ва СМС-хабарлардан иборат тариф режаларини таклиф этиш мажбурий бўлиши мумкин.

 

Қайд этилишича, айни пайтда бозорда бундай тариф режаларининг мавжуд эмаслиги айрим фуқаролар учун қўшимча харажатларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, интернетдан фойдаланмайдиган кекса ёшдагилар мажбурий тарзда интернет пакети мавжуд тарифларга уланишга мажбур бўлмоқда.

 

Шунингдек, айрим ота-оналар вояга етмаган фарзандларини зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш мақсадида интернетсиз тарифларни афзал кўрса-да, ҳозирча бундай танлов имконияти чекланган.

 

Мазкур қарор лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган. 

 

Ҳужжат 31 март куни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.