Ўзбекистон

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Рақобат қўмитаси томонидан юборилган сўров асосида маҳаллий йўналишларда (оддий ва тез юрар) поездлар кечикса, йўловчиларга пуллик компенсация тўлаш тартиби белгиланмоқда.

 

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда Қўмитага ва ижтимоий тармоқларга йўловчилар томонидан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида 2025 йилда ушбу масала бўйича Рақобат қўмитасига 51 та мурожаат шикоятлар келиб тушган. 

 

Хусусан, Тошкент–Бухоро–Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланувчи “Шарқ” поездлари доимий равишда 40 дақиқадан 1 соатгача кечикиб келаётгани таъкидланган. Йўловчилар чипталарида ҳам поезд келиши ҳақидаги тўғри маълумот кўрсатилмагани қайд этилган.

 

Қонунчиликда эса маҳаллий йўналишларда поезд кечикса, йўловчиларга компенсация тўлаш тартиби белгиланмагани аниқланди.

 

 “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, истеъмолчилар товар ва хизматларни эркин танлаш, сифатли бўлишини талаб қилиш ҳамда моддий ва маънавий зарарнинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

 

Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси Транспорт вазирлигига сўров юбориб, йўловчилар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида янги қоидалар жорий этилишини талаб қилган. 

 

Вазирлик ҳозирда “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари”нинг янги таҳрири ишлаб чиқилаётганини маълум қилган.

 

Янги тартибга кўра, маҳаллий йўналишларда поезд кечикса, йўловчиларга қуйидагича компенсация тўланади:

 

• 15–30 дақиқа кечикса – йўлкира қийматининг 15%;

 

• 31–60 дақиқа кечикса – йўлкира қийматининг 25%;

 

• 61–120 дақиқа кечикса – йўлкира қийматининг 50%;

 

• 121 дақиқадан кўп кечикса – йўлкира қийматининг 100%;

 

Маълумот ўрнида, ҳозирда ушбу тартиб фақат “Афросиёб” поездлари учун мавжуд эди, янги қоидалар асосида эса мазкур тартибнинг барча маҳаллий йўналишларда қўлланилиши режалаштирилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.