Ўзбекистон

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

АТТО орқали тўлов амалга оширилганда йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

Жиззахда жамоат транспортида 1 апрелдан тўлов учун нақд пул қабул қилинмайди

Жиззах шаҳрида жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда нақд пулдан воз кечиб, тўлиқ электрон тўлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимлик қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, шаҳарда жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш, тўловлар шаффофлигини таъминлаш ва соҳада рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсад қилинган. Шунингдек, ушбу чоралар орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш ва электрон тўлов тизимларидан фойдаланишни рағбатлантириш кўзда тутилган.

 

Маълум қилинишича, амалдаги тарифларга мувофиқ, Жиззах шаҳрида автобусларда йўлкира ҳақи бир йўловчи учун 3000 сўм этиб белгиланган. Электрон тўлов тизими — АТТО орқали тўлов амалга оширилганда эса рағбатлантирувчи чегирма қўлланилиб, йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

 

Қарорга асосан, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб шаҳар автобусларида йўл ҳақини нақд пулда қабул қилиш амалиёти тўлиқ бекор қилинади. Йўловчилардан тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади.

 

Шу мақсадда, Жиззах шаҳрида автобус бекатларига ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи инфокиосклар ўрнатилиши режалаштирилган. Мазкур қурилмалар орқали йўловчилар электрон чипталарни харид қилиш имкониятига эга бўлади. Инфокиосклар ўрнатилиши лозим бўлган жойлар рўйхати тегишли идоралар томонидан шакллантирилади.

 

Бундан ташқари, шаҳардаги барча автобуслар махсус валидаторлар билан жиҳозланиб, йўл ҳақини автоматлаштирилган АТТО тизими орқали тўлаш доимий назоратга олинади.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.