Ўзбекистон

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудуднинг мавжуд иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Таъкидланганидек, Бухоро вилояти саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва туризм соҳаларида катта имкониятларга эга ҳудуд ҳисобланади. Вилоятда икки йирик нефть-газ кимё корхонаси фаолият юритмоқда, яна биттаси қурилиш босқичида. Шунингдек, қиймати 5,2 миллиард доллар бўлган, умумий қуввати 4,5 гигаваттга тенг 10 та йирик қуёш ва шамол электр станцияси барпо этилмоқда.

 

2025 йилда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 7,2 фоизга ошиб, 86,6 триллион сўмга етди. Шу билан бирга, саноат ишлаб чиқариши 7,1 фоиз, қишлоқ хўжалиги 4,3 фоиз, хизматлар соҳаси эса 14 фоиз ўсди. Натижада ишсизлик даражаси 4,7 фоизгача, камбағаллик эса 6 фоизгача камайди.

 

Йиғилишда 2026 йил учун Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича асосий кўрсаткичлар кўриб чиқилди. Унга кўра, ялпи ҳудудий маҳсулотни 102,1 триллион сўмга етказиб, 9,1 фоиз ўсиш таъминлаш, саноатни 9,1 фоиз, қишлоқ хўжалигини 5,9 фоиз, хизматлар ҳажмини эса 20,1 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ишсизлик ва камбағаллик даражасини 2 фоизгача қисқартириш, 381,5 минг нафар аҳолини даромадли қилиш вазифаси қўйилди.

 

Шу мақсадда Бухоро ва Когон шаҳарлари, шунингдек Олот, Пешку, Қоракўл, Шофиркон, Ғиждувон ва Қоровулбозор туманларини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш бўйича манзилли чоралар амалга оширилиши белгиланди.

 

Давлат раҳбари Бухоро уч минг йиллик тарихга эга қадимий замин эканини таъкидлаб, бой тарихий мерос ва маданий обидалардан иқтисодий ривожланиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадини ошириш йўлида самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

 

Инвестиция ва экспорт йўналишида 2026 йилда 3,3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш, 1,5 миллиард доллар экспортни таъминлаш ҳамда умумий қиймати 9,2 миллиард долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш вазифаси белгиланди.

 

Саноат соҳасида 61 та йирик лойиҳа шакллантирилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 2,2 миллиард долларни ташкил этади. Ушбу лойиҳалар натижасида 18 минг янги иш ўрни яратилади.

 

Жумладан, Когон туманида йилига 80 минг дона электр ва гибрид автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 350 миллион долларлик ушбу лойиҳа доирасида 500 та янги иш ўрни яратилади.

 

Бундан ташқари:

  • Бухоро туманида 220 миллион долларлик лойиҳа асосида кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш,
  • Қоровулбозорда АI-91 ва АI-92 бензин ишлаб чиқаришни кенгайтириш,
  • Когон туманида қоғоз ва картон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

 

Қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш орқали 100 минг гектар янги ер майдонларини ўзлаштириш имконияти қайд этилди. Шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш доирасида 82 та лойиҳа амалга оширилади ҳамда 20 минг бош қорамол, 30 минг бош қўй ва 200 бош от олиб келинади.

 

Хизматлар соҳасини ривожлантириш ва бандликни таъминлаш мақсадида 49 та лойиҳа, 33 та савдо ва сервис кўчаси, 4 та туризм маҳалласи ҳамда 10 та йўл бўйи лойиҳаси ташкил этилади.

 

Туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида 2026 йилда 3,5 миллион хорижий ва 5,5 миллион маҳаллий сайёҳни жалб қилиш, жами туристлар сонини 9 миллионга етказиш вазифаси қўйилди. Шу билан бирга 73 та янги меҳмонхона ҳамда 15 та туроператор ва турагентлик ташкил этилади.

 

Йиғилишда уй-жой қурилиши ва инфратузилмани ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, Работак маҳалласида 10 мингдан ортиқ хонадонли замонавий уй-жой мажмуаси, Бухоро шаҳрида янги маъмурий марказ, “Янги Ўзбекистон” массиви ва боғи, шунингдек Бухоро давлат университетининг янги кампуси қурилиши режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида 33 километрдан ортиқ айланма йўллар қуриш, Самарқанд–Бухоро–Туркманбоши ва Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу автомобиль йўлларининг муҳим қисмларини реконструкция қилиш вазифалари белгиланди.

 

Йиғилиш якунида Президент Бухоро вилоятининг мавжуд иқтисодий имкониятларини тўлиқ ишга солиш, инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ҳамда инфратузилма соҳаларида аниқ натижаларни таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.