Жаҳон

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Буюк Британия пайшанба куни тахминан 30 мамлакатни Яқин Шарқдаги муҳим Ҳўрмуз бўғози савдо йўлини қайта очиш режасини муҳокама қилиш учун виртуал саммитга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Маълум қилинишича, саммитда бўғоз орқали хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш учун дипломатик ва сиёсий чоралар кўрилиши муҳокама қилинади. Шу билан бирга, АҚШ ушбу йиғилишга иштирок этмайди.

 

Эрон АҚШ ва Исроилнинг унга қарши олиб бораётган ҳарбий ҳаракатларига жавобан бўғоздаги бир қанча кемаларга ҳужум қилган. Бу эса энергетика экспортини жиддий издан чиқарган ва ёнилғи нархларининг кескин ошишига олиб келган.

 

АҚШ Президенти Доналд Трамп чоршанба куни бошқа давлатларга “кечиккан жасоратни тўплаб”, йўлни қайта очишини, ўзлари учун ўзлари нефть “топишини” айтганди.

 

Хабарга кўра, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Еветте Купер виртуал учрашувнинг раиси бўлади. Саммитда март ойида тижорат кемаларига Эрон томонидан ҳужумларни тўхтатишни талаб қилган биргалик баёнотини имзолаган ҳукуматлар иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу баёнотни Форс кўрфази мамлакатлари, шунингдек Франция, Германия, Япония, Австралия ва бошқа давлатлар қўллаб-қувватлаган.

 

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер йўлни қайта очиш бўйича “мавжуд барча дипломатик имкониятларни ўрганаётганини” айтган. У шунингдек, Британия уруш тўхтагач бўғозни очиқ ва хавфсиз қилиш бўйича чораларни кўриб чиқишини билдирган.

 

Дунё бўйича нефть ва газнинг тахминан бешдан бири Ҳўрмуз бўғози орқали ўтади. Сўнгги ҳафталарда Brent маркали нефтнинг бир баррели 100 доллардан ошган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади | Zamon.uz