Ўзбекистон

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасалари иш вақти режими 1 апрелдан 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилади. Бу ҳақда президентнинг 2025 йил 9 ноябрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорида белгиланган. 

 

Маълум қилинишича, янги режимда шифохоналар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан давлат тиббиёт муассасаларида беш кунлик иш ҳафтасини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган.

 

1 апрелдан қўлланиладиган асосий қоидалар:

 

• тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди;

 

• зарарли ва хавфли шартларда ишловчилар учун қисқартирилган иш вақти қўлланилади;

 

• юқори руҳий ва ақлий зўриқишли ишлар ҳам 36 соатдан ошмайди;

 

• тиббиёт ходими бўлмаганлар учун иш вақти 40 соатни ташкил этади.

 

Поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларида иш вақти:

 

• душанба–жума: 08:00–20:00;

 

• шанба: 08:00–14:00 (навбатчилик асосида).

 

Соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий этилган ҳудудларда:

 

• асосий иш вақти: 08:00–16:00;

 

• қўшимча навбатчилик: 16:00–20:00.

 

Навбатчилик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 254-сон буйруғи асосида ташкил этилади. Бунда иш ҳақи сақланиб, камайтирилмайди. Ички ҳужжатлар ва меҳнат шартномалари қайта расмийлаштирилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди | Zamon.uz