Ўзбекистон

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бошқа шахсга расмий тарзда топшириш имконияти яратилди. Бу ҳақда портал ахборот хизмати маълум қилди.

 

Янги хизматга кўра, агар автомобиль ишончнома ёки яқин қариндошлик асосида бошқа шахс томонидан бошқарилаётган бўлса ва у йўл ҳаракати қоидаларини бузса, жарима транспорт воситаси эгасига эмас, балки қоидабузарликни содир этган ҳайдовчининг номига расмийлаштирилади.

 

Бунинг учун автомобиль эгаси my.gov.uz порталидаги “Синов тартибида” бўлими орқали ариза юбориши керак. Аризада транспорт воситасининг давлат рақами, бошқариш муддати ҳамда ҳайдовчининг ЖШШИР ва паспорт маълумотлари кўрсатилади. Агар бош ишончнома мавжуд бўлса, у ҳам аризага илова қилинади.

 

Шундан сўнг ҳайдовчи порталидаги «Хабарномалар» бўлими орқали аризани электрон рақамли имзо, Мобиле-ИД ёки Фасе-ИД ёрдамида тасдиқлаши лозим.

 

Мазкур хизмат пулли бўлиб, унинг қиймати БҲМнинг 0,9 фоизини ташкил этади. 10 фоизлик чегирма ҳисобга олинган ҳолда хизмат нархи 37 080 сўм этиб белгиланган. Ижтимоий реестрга киритилган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар учун эса 50 фоизлик чегирма амал қилади.

 

Аризалар жисмоний шахслар учун автоматик тарзда кўриб чиқилади (бош ишончнома мавжуд бўлса — 5 кун ичида), юридик шахслар учун эса 5 иш куни ичида кўриб чиқилиши белгиланган.

 

Шунингдек, янги тартибга мувофиқ, давлат органлари ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар ходимлари учун жаримани расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.