Жаҳон

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

 

Эрон Қуролли Кучлари “Хатам ал-Анбия” марказий қўмондонлиги вакили Иброҳим Зулфағарий мамлакат АҚШ ва Исроил таслим бўлишини эълон қилмагунча ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришини билдириб ўтди. Бу ҳақда Меҳр ахборот агентлиги хабар берди.

 

Унинг таъкидлашича, ҳарбий кампания белгиланган стратегик мақсадларга эришилгунга қадар давом этади. Мазкур баёнот минтақада кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда янгради.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ҳудудига қарши кенг кўламли ҳарбий операция тайёрланаётганини маълум қилган эди. Унинг айтишича, операция яқин ҳафталарда амалга оширилиши мумкин.

 

Маълумот ўрнида, ҳарбий ҳаракатлар февраль ойининг охирида АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси билан бошланган. Бунга жавобан Теҳрон Исроил ҳудуди, АҚШ ҳарбий иншоотлари ҳамда Яқин Шарқдаги энергетика инфратузилмасига ракета ва дрон зарбалари берган.

 

Шунингдек, Эрон глобал нефть ташишининг муҳим йўлларидан бири ҳисобланган Ҳормуз бўғозини ёпганини эълон қилган.

 

Вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда Россия расмийлари можарони тезроқ тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб чиқди. Аввалроқ эса Бирлашган Араб Амирликларидаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳам зарбалар берилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.