Жаҳон

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

 

Эрон АҚШ ва Исроил билан юзага келган можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун ўз шартларини воситачилар орқали етказди. Бу ҳақда Эроннинг Қоҳирадаги элчиси Можтаба Фердовсипур РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Дипломатнинг таъкидлашича, Теҳрон урушни тугатиш учун бир қатор талабларни илгари сурган. Унга кўра, Эрон компенсация тўланиши, барча санкцияларнинг бекор қилиниши ҳамда мамлакатга нисбатан тажовуз қайта такрорланмаслиги бўйича аниқ кафолатлар берилишини талаб қилмоқда.

 

Шу билан бирга, элчи ҳозирча воситачилар томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар аниқ натижа бермаганини қайд этган. Туркия, Покистон, Миср ва Саудия Арабистони минтақада тинчлик ўрнатишга уриниш қилаётган бўлсада, томонлар ҳозирча умумий келишувга эриша олмаган.

 

Reuters агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Тел-Авив ва Вашингтон Покистон томонидан илгари сурилган вақтинчалик сулҳ таклифига ҳам жавоб бермаган.

 

Бундан аввал Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалолий Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Георгий Борисенко билан учрашувда Москванинг можарони ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда Ислом Республикасига кўрсатилган гуманитар ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

 

Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Эрон раҳбарияти билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилган. Бироқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги бундай алоқаларни рад этиб, Теҳронга фақат воситачилар орқали “қабул қилиб бўлмайдиган шартлар” етказилаётганини билдирган.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

custom img

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"