Ўзбекистон

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

2026 йил 1–4 апрель кунлари Тошкент шаҳрида илк бор “Ёшлик баҳори” иқтидорли ижодкор ёшлар форуми ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz мухбири хабар берди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур форумда юртимизнинг маданият ва санъат соҳасида таълим олаётган ҳамда фаолият юритаётган 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган 600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда.

 

Форумнинг тантанали очилиш маросими 1 апрель куни пойтахтдаги “Ренессанс” кино уйида бўлиб ўтди. Тадбир доирасида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди ҳамда форумнинг дастлабки кунида қатор маърифий ва мотивацион учрашувлар ўтказилди. Хусусан, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов билан хорижда ўзбек маданиятини тарғиб қилиш мавзусида очиқ мулоқот, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ҳамда вайнер Акмал Мирзо иштирокида мотивацион сессиялар, шунингдек, “Ижодкор ёшлар имижи” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларда 300 нафардан ортиқ ёшлар фаол қатнашди. Кун якунида иштирокчиларга “Мутолаа” ва “Ибрат фарзандлари” мобил иловаларининг 1 йиллик Премиум обуналари тақдим этилди.

 

 

Тўрт кун давом этадиган форум дастури ёш ижодкорлар учун кенг қамровли тадбирларни ўз ичига олган. Жумладан, Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган қўшиқлар танлови, “Хуш кайфият” республика ёш аския ва қизиқчилар кўрик-танлови, “Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочилари фестивали, “Фолк партй” фольклор жамоалари фестивали, “Ёш балет ижрочилари” республика танлови ўтказилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, ёш театр режиссёрлари ва актёрлари учун семинар-тренинглар, очиқ мулоқот учрашувлари, тажрибали устозлар иштирокида маҳорат дарслари, мотивацион сессиялар, “Янги Ўзбекистонда ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий-маданий омиллари” мавзусидаги илмий-амалий анжуман, “Сумалак сайли”, шунингдек, якуний гала-концерт ва тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилади.

 

 

Мазкур форумдан кўзланган асосий мақсад — маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашдан иборат. Шу билан бирга, ёшлар орасида профессионал ижодкорлар тармоғини шакллантириш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда келгусида давлат миқёсидаги тадбирларга жалб этиладиган салоҳиятли кадрлар захирасини яратиш кўзда тутилган.

 

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ–22-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилмоқда. Ушбу ҳужжатга асосан, ҳар йили “Ёшлик баҳори” ва “Олтин куз” иқтидорли ижодкор ёшлар форумларини ўтказиш белгиланган. Шунингдек, форум 15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни арафасида ташкил этилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди | Zamon.uz