Жаҳон

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

NASA Artemis II миссияси доирасида бортида 4 нафар астронавт бўлган Orion космик кемасини Ойга муваффақиятли учирди, бу 1972 йилда Аполлон дастури тугаганидан бери Ойга юборилган биринчи одамлар иштирокидига парвоздир.

 

 

322 фут (қарийб 98 метр) баландликдаги космик учириш тизими ракетаси Флорида штатидаги Кеннеди космик марказидан АҚШ Шарқий соҳили вақти билан 1 апрель соат 18:35 да (Ўзбекистонда 2 апрелга ўтар кечаси) учирилди. Ракета бортида тўрт нафар астронавт бўлган Orion капсуласи 10 кунлик миссияга йўл олди.

 

Мазкур миссия Ойга қўнишни кўзда тутмайди. Капсула “эркин қайтиш” траекторияси бўйлаб ҳаракатланиб, Ой атрофидан айланиб ўтади ва Ерга қайтади. Ушбу парвоз келгусида амалга ошириладиган Ойга қўниш миссиялари учун космик кеманинг имкониятларини синовдан ўтказишга қаратилган. Миссия командири Рид Виземан учирилгандан кўп ўтмай Ой томонга йўл олинганини маълум қилди.

 

 

Учириш жараёнида аввал қайд этилган техник муаммолар, хусусан водород сизиб чиқиши эҳтимоли муҳандислар томонидан назорат қилинди ва жиддий носозликлар аниқланмади. Шунингдек, аккумулятор сенсорлари ҳамда фавқулодда вазиятларда ракетани йўқ қилиш тизими билан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этилди.

 

Дастлаб учириш февраль ва март ойларига режалаштирилган эди, бироқ техник носозликлар сабаб кечиктирилган. Бундан олдин эса миссия 2024 йил ноябрига белгиланган, аммо Orion капсуласининг иссиқлик қалқони билан боғлиқ текширувлар туфайли ортга сурилган эди.

 

Миссияда уч нафар NASA астронавти ва бир нафар канадалик мутахассис иштирок этмоқда. Уларнинг барчаси космик парвоз тажрибасига эга бўлиб, фақат канадалик астронавт учун бу Ой атрофидаги илк сафар ҳисобланади.

 

Режага кўра, Ori капсуласи 6 апрель куни, яъни миссиянинг олтинчи кунида Ойга етиб боради. У Ой юзасига 6,5 мингдан 9,6 минг километргача яқинлашиб, сўнг Ерга қайтади. Миссия 10 апрель куни Тинч океанида сувга қўниш билан якунланиши кутилмоқда.

 

10 кунлик парвоз давомида экипаж дастлаб Ер орбитасида тизимларни текширади, сўнг Ой томон йўналади. Ойга яқинлашгач, астронавтлар скафандрларни синовдан ўтказади ҳамда илмий ва тиббий тадқиқотлар олиб боради.

 

NASA'нинг кейинги босқич, Artemis III миссияси 2027 йилга режалаштирилган. Унда Orion кемаси Ер орбитасида Ойга қўниш аппаратлари билан туташиб, астронавтларни Ой юзасига олиб чиқиш технологияси синовдан ўтказилиши кўзда тутилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди | Zamon.uz