Жаҳон

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

Нефт нархлари кескин ошди

АҚШ президенти Доналд Трaмп Эрон бўйича ҳарбий ҳужумлар давом этишини маълум қилганидан сўнг, жаҳонда нефт нархлари кескин ошди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

 

Пайшанба куни савдоларда Brent маркали нефт фьючерслари 7,65 долларга, яъни 7,6 фоизга қимматлаб, бир баррел учун 108,81 долларга етди. West Texas Intermediate (WTI) нефти эса 7,06 долларга, яъни 7,1 фоизга ошиб, 107,18 долларни ташкил этди.

 

Ҳар икки эталон кўрсаткич ҳам сўнгги уч ҳафта ичидаги энг катта кунлик ўсишни қайд этмоқда. Шунга қарамай, нархлар можаронинг аввалги босқичида кузатилган 119 доллардан юқори даражалардан пастлигича қолмоқда.

 

Нархларнинг кескин кўтарилиши Трампнинг халқига йўллаган нутқидан кейин юз берди. У яқин ҳафталарда Эрон бўйича ҳарбий босим кучайтирилишини билдириб, аниқ дипломатик ташаббуслар ҳақида маълумот бермади.

 

Бозор таҳлилчилари бу ҳолатни кескинликнинг давом этиши ва таъминот занжирларида узилишлар эҳтимоли билан изоҳламоқда. Хусусан, Phillip Nova компанияси таҳлилчиси Приянка Сачдева нутқда оташкесим ёки музокаралар бўйича аниқ сигнал бўлмаганини таъкидлади.

 

Хусусан, можаро фонида денгиз транспорти хавфсизлигига таҳдидлар ҳам ортмоқда. Қатар Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, QatarEnergy томонидан ижарага олинган нефть танкери Қатар сувларида Эрон ракетаси зарбасига учраган.

 

Айрим бозор иштирокчилари Ҳўрмуз бўғози ҳудудидаги портлардан фойдаланиш чеклангани сабаб Яқин Шарқ нефтига оид айрим савдоларни тўхтатганини билдирган. Мазкур йўлак орқали глобал нефть таъминотининг 20 фоизи ўтади.

 

Халқаро энергия агентлиги эса таъминотдаги узилишлар апрель ойидан бошлаб Европа иқтисодиётига таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Rystad таҳлил компаниясига кўра, бозорлар учун кейинги асосий омил Эрон ва халқаро ҳамжамиятнинг жавоби бўлади. Ҳозирча Ҳўрмуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш бўйича аниқ чоралар кузатилмаяпти.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Нефт нархлари кескин ошди | Zamon.uz