Ўзбекистон

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов иштирокида бугун Жамият таркибидаги “Нефтгазмонтаж” МЧЖ фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, йиғилишда корхонада иш жараёнлари ҳануз эскича тизимда, рақамлаштирилмаган ҳолатда олиб борилаётгани кескин танқид қилинди. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги, замонавий бошқарув механизмлари жорий этилмагани корхонада нафақат самарадорликни пасайтирган, балки молиявий тартиб-интизомга ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатгани таъкидланди.

 

“Рақамлар эса ҳолат қанчалик жиддий эканини яққол кўрсатмоқда. Қурилиш ишлари 21,4 фоизга қисқарган, бир вақтнинг ўзида омборларда моддий техник ресурслар (МТР) захиралари асоссиз равишда 129 фоизга ошиб кетган. Энг ташвишлиси — ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмай келинмоқда”, дейилади хабарда.

 

Хабарга кўра, охирги йилларда Жамият салоҳиятидан тўлиқ фойдаланмаслик оқибатида иш ҳажмлари сезиларли даражада пасайиб кетган, юқори малакали кадрлар қўнимсизлиги ошиб кетган, буюртма ҳажмлари билан ишлашда ташаббускорлик кўрсатилмаган.

 

Корхона активлари деярли самарасиз ҳолатга келиб қолган. 562 та техниканинг ярмидан кўпи ишламайди: 128 таси яроқсиз, 218 таси носоз. Уларнинг йиллар давомида таъмирланмагани оқибатида техник парк деярли издан чиққан. GPS назорат тизими йўқлиги сабаб транспорт воситалари устидан назорат заифлашган. Шу билан бирга, фойдаланилмаётган объектлар учун ҳар йили ортиқча маблағ сарфланиши кескин танқид қилинди.

 

Шунингдек, йиғилишда Бошқарув раиси томонидан вазиятни тубдан яхшилаш, Жамиятни молиявий соғломлаштириш бўйича қатъий топшириқлар берилди. Рақамли ҳужжат айланиши ва ғазначилик тизимларини зудлик билан жорий этиш, “Давлат харидлари” талабларига қатъий риоя этиш, бухгалтерия фаолиятини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, харидлар тизимини шаффофлаштириш вазифалари белгилаб берилди.

 

Самарасиз активлар — яроқсиз техникалар ва фойдаланилмаётган объектларни аукционга чиқарилиши, носоз техникалар эса қисқа муддатда таъмирланиши шартлиги алоҳида айтиб ўтилди.

 

Бундан ташқари,  жамиятда қариндош-уруғчилик ҳолатларининг урчиб кетганига эътибор қаратилди. Айрим раҳбар ва масъул ходимлар томонидан яқин қариндошларни ишга жалб қилиш ҳолатлари тизимли муаммога айланган. Бу эса кадрлар сиёсатида адолат тамойилларини бузиб, самарадорликка салбий таъсир кўрсатган.

 

Шу муносабат билан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ва молиявий камчиликларни олдини олмаган комплаенс инспектори, директорнинг иқтисод ва қурилиш бўйича ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ деб топилди. Корхона директори эса лавозимидан олиниб, унга 3 ойлик синов муддати берилди. Шунингдек, ишчилар олдидаги қарздорликни бир ҳафта ичида тўлаш бўйича топшириқ берилди.

 

Бошқарув раиси корхонани тубдан ўзгартириш вазифасини қўйди. “Нефтгазмонтаж”ни замонавий ускуналар билан таъминлаб, йирик пудратчи компанияга айлантириш, иш ҳажмларини 10 баробарга ошириш ва шунга яраша ишчилар сонини мувофиқлаштириш, уларнинг ойлик маошларини ошириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди | Zamon.uz