Ўзбекистон

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди

Фуқаролардан мобил қурилмалар IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтказилмасдан сотилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган.

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди

Ўзбекистон Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларнинг IMEI кодлари рўйхатдан ўтмаган ҳолда сотилиши ва хариддан сўнг қайта рўйхатдан ўтказиш зарурати туғилаётгани муносабати билан огоҳлантириш берди. 

 

Маълум қилинишича, мазкур масала бўйича истеъмолчилар томонидан Рақобат қўмитаси ва қўмитанинг ҳудудий бошқармаларига 2025 йил давомида 147 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 55 таси ижобий ҳал қилинган, 89 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Қолган 3 таси тегишлилиги бўйича ваколатли органларга юборилган.

 

 Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.

Бундан ташқари мазкур қонунинг 11-моддасида ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати мобайнида товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шартлиги белгиланган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 778-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектлари жавобгар ҳисобланади. Барча IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш мажбурияти ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ёки сотувчи зиммасига юкланади.

 

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунига кўра, истеъмолчи товарни эркин танлаш ва сифатини талаб қилиш ҳуқуқига эга, сотувчи эса қўшимча хизматларни мажбуран юклай олмайди. 

 

Шунингдек, чакана савдода рўйхатдан ўтказилган қурилмани тақдим этиш масъулияти ҳам сотувчи зиммасида бўлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди | Zamon.uz