Ўзбекистон

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида автобус ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2 апрель куни соат 12:41 ларда Яккасарой тумани Ш.Руставелли кўчасида юз берган. 

 

"5-автобус саройи" филиали тасарруфида бўлган, “МAN” русумли, давлат рақами 01 /902 ОЖА, сарой рақами 011-бўлган автобус ҳайдовчиси М.А автобуслар учун ташкил этилган махсус йўлак (БРТ) бўйлаб “Жанубий вокзал” томондан “Бобур” кўчаси томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтида, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан югуриб йўлни  кесиб ўтаётган пиёда Р.Зни уриб юборган.

 

Ҳайдовчи М.А йўловчи Р.Зга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб зудлик билан тез тиббий ёрдамга хабар берган. Воқеа жойига келган тез тиббий ёрдам бригадаси З.Рни шифохонага олиб борган. Шифокорларнинг бирламчи маълумотига кўра пиёда Р.Зга бош мийя чайқалиши ташхиси қўйилган бўлиб, ҳозирда пиёда шифокорлар назоратида.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон яшил Марказий Осиё етакчига айланиши мумкин — БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси

Исмоил Белен Ўзбекистондаги кўкаламзорлаштириш ташаббуси ҳақида гапирди.

custom img

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди

Фуқаролардан мобил қурилмалар IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтказилмасдан сотилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган.

custom img

Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Мазкур чоралар келгуси иситиш мавсумида иссиқлик таъминотининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

custom img

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

custom img

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"