Жаҳон

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

Қўшма Штатлар президенти халққа мурожаатида АҚШ ҳарбийлари Ислом Республикаси билан урушда ўз олдига қўйилган вазифаларни деярли тўлиқ бажарганини ва бу уруш тез орада якунланишини айтди.

 

“Биз бу учун ҳамма ишни қилдик. Уларнинг флоти йўқ қилинди. Ҳарбий-ҳаво кучлари яксон этилди. Уларнинг ракеталари деярли тугади, ишдан чиқарилди. Буларнинг барчаси Эрон армиясининг кучини сусайтиради, уларни террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш имкониятидан маҳрум қилади ҳамда ядровий бомба яратиш салоҳиятини йўққа чиқаради”, — деди Трамп.

 

“Келгуси икки-уч ҳафта ичида уларга ниҳоятда кучли зарбалар берамиз. Биз уларни айнан ўзларига муносиб бўлган тош асрига қайтарамиз”, — дея қўшимча қилди у.

 

Оқ уй раҳбари, шунингдек, Эронда режим алмашинуви АҚШнинг мақсади бўлмаганини таъкидлади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди | Zamon.uz