Ўзбекистон

Ўзбекистон яшил Марказий Осиё етакчига айланиши мумкин — БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси

Исмоил Белен Ўзбекистондаги кўкаламзорлаштириш ташаббуси ҳақида гапирди.

Ўзбекистон яшил Марказий Осиё етакчига айланиши мумкин — БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси

БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Белен Ўзбекистон ҳудудининг ҳозирги кунда қарийб 10 фоизини ўрмонлар ташкил этишини айтиб, бу мамлакатни янада кўкаламзорлаштириш учун қўшимча саъй-ҳаракатлар ва инвестицияларни талаб қилишини билдирди.

 

Раис Белен Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий кўкаламзорлаштириш дастурини алоҳида таъкидлаб, ташаббус яқин келажакда ўрмонлар майдонини 10 фоиздан 15 фоизгача оширишни назарда тутишини қайд этди.

 

“Мен Ўзбекистонга бир неча бор келганман, жумладан, Орол денгизининг қуриган тубига бориб, у ердаги кенг кўламли ўзгаришларга шахсан гувоҳ бўлганман,” — деди Белен. 

 

У Ўзбекистонни Марказий Осиёда йирик ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишда етакчи сифатида баҳолади.

 

Беленнинг таъкидлашича, агар ушбу саъй-ҳаракатлар давом эттирилса ва инсон ҳамда табиатга йўналтирилган инвестициялар сақлаб қолинса, Ўзбекистон яшил Марказий Осиёнинг етакчисига айланиши мумкин.

custom img

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди

Фуқаролардан мобил қурилмалар IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтказилмасдан сотилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган.

custom img

Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Мазкур чоралар келгуси иситиш мавсумида иссиқлик таъминотининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

custom img

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

custom img

“Нефтгазмонтаж” фаолияти танқид қилиниб, масъуллар лавозимидан озод этилди

Ишчиларга ноябрь ойидан буён иш ҳақи тўланмагани маълум қилинди.

custom img

Тошкентда суд қароридан норози эркак дарахтга чиқиб олди

У пастга туширилгач, Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб,мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун расмийлаштирилган.

custom img

“Ташаббусли бюджет”да 47 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

Мазкур лойиҳалар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан жами 18,2 млрд сўм ажратилди.

custom img

Ўзбекистонда поездлар кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади

Йўловчилардан поездлар белгиланган жадвалдан кеч келиши, манзилга кеч етиб бориши ҳақида шикоятлар келиб тушган.

custom img

Тошкент ва Сирдарёда “Умра” зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"