Жаҳон

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

АҚШ-Исроил ва Эрон уруши оқибатида Эронда 1 937 киши ҳалок бўлган, Исроилда камида 24 киши, АҚШ ҳарбийларидан 13 нафар, Форс кўрфази давлатларида эса 27 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.

 

АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши 28 февраль куни бошланган ҳарбий амалиётлар 34-кун давом этмоқда. Можаро кенгайиб, Яқин Шарқнинг бир қатор давлатларини қамраб олган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Эронда 1 937 киши ҳалок бўлган, 24 800 дан ортиқ киши яраланган. Қурбонлар орасида 240 нафар аёл ва 212 нафар бола бор, улар орасидаги энг кичик қурбон — 8 ойлик чақалоқ, энг каттаси эса 88 ёшли киши.

 

Исроилда камида 24 киши ҳалок бўлган, 6 239 киши жароҳатланган. Димона ва Арад ҳудудларига берилган ҳужумларда камида 180 киши жароҳат олган. Ливан жанубида олиб борилган қуруқлик амалиётлари давомида 10 нафар Исроил аскари ҳалок бўлган.

 

АҚШ ҳарбийлари орасида 13 киши ҳалок бўлган, 200 киши яраланган. Шу жумладан 13 март куни Ироқ ғарбидаги ёқилғи қуйиш самолёти ҳалокати натижасида барча 6 экипаж аъзоси вафот этган.

 

Форс кўрфази давлатларидаги ҳужумлар оқибатида:

 

• Баҳрайн: 3 киши ҳалок бўлган, ўнлаб жароҳатланган;

 

• Ироқ: камида 108 киши ҳалок бўлган;

 

• Иордания: ҳалок бўлганлар йўқ, 29 киши яраланган;

 

• Kувайт: 7 киши ҳалок бўлган;

 

• БАА: 12 киши ҳалок бўлган, 190 киши яраланган;

 

• Уммон: 3 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган;

 

• Қатар: ҳалок бўлганлар йўқ, 16 киши жароҳатланган;

 

• Саудия Арабистони: 2 киши ҳалок бўлган, 22 киши яраланган;

 

• Ливан: 1 318 киши ҳалок бўлган, 3 935 киши яраланган;

 

Шунингдек, Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда 1 миллиондан ортиқ киши кўчирилган. Қурбонлар орасида камида 125 нафар бола бор.

 

 

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда | Zamon.uz