Ўзбекистон

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилиши белгиланмоқда Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 3 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев олий таълим, фан ва инновациялар тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. 

 

Тақдимотда “У10 – Ўзбекистоннинг глобал даражадаги илғор университетлари” дастури амалга оширилиши маълум қилинди.  Дастур доирасида танлов асосида 10 та олий таълим ташкилотига миллий тадқиқот университети мақоми берилиб, уларда илмий кластерлар ташкил этилади.

 

Мазкур танлов профессор-ўқитувчи ва олимлар салоҳияти, иштирокчи ташкилотларнинг миллий ва халқаро рейтинглардаги ўрни, илмий инфратузилмаси ҳамда молиялаштиришдаги улуши каби кўрсаткичлар асосида ўтказилади.

 

Ташкил этиладиган илмий кластерлар маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари, илмий муассасалар ҳамда саноат корхоналари ҳамкорлигидаги консорциум сифатида фаолият юритади.

 

Миллий тадқиқот университети мақоми берилган университетга илмий кластер ташкил этиш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 150 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.

 

Шунингдек, олий таълим тизимида натижага йўналтирилган молиялаштириш механизмларини жорий этиш ҳам назарда тутилмоқда.

 

Ўзбекистонни минтақавий таълим хабига айлантириш мақсадида хорижий талабаларни жалб этиш бўйича янги механизмлар таклиф қилинди. Жумладан, ҳар йили республика давлат олий таълим ташкилотларида 500 нафаргача иқтидорли чет эл фуқароларига олий таълим олиш учун грант ажратишни назарда тутувчи “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастурини амалга ошириш белгиланмоқда.

 

Тақдимотда соҳада бошқарув самарадорлигини ошириш, рақамли таълим ва сунъий интеллектни ривожлантириш, ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа муҳим ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди.

 

Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш, уларни босқичма-босқич жорий этиш орқали олий таълим ва илм-фан тизимини янги даражага олиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади. Масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади | Zamon.uz