Ўзбекистон

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бошқаруви раиси тизимда фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати давлат аҳамиятига эга бўлган энг устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Айни пайтда юртимиз аҳолисининг қарийб 60 фоизини, яъни 22 миллиондан ортиқ қисмини ёшлар ташкил этади.

 

                   

 

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 100 дан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, кенг кўламли дастурлар амалга оширилмоқда. Мазкур ҳужжатлар таълим сифатини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, инновация ва ахборот технологиялари соҳаларини ривожлантиришни қамраб олган.

 

Ҳозирги кунда тизимда 10 397 нафар ишчи-хизматчи юртимиз аҳолисини узлуксиз ва ишончли электр энергияси билан таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда. Улардан 8 287 нафари эркаклар, 2 110 нафари аёллар бўлиб, 1 527 нафарини, яъни 14 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

 

               

 

“Албатта, энергетика соҳаси машаққатли, бироқ айни пайтда ниҳоятда шарафли ва масъулиятли соҳадир. Шу боис, ушбу тармоқда билимли, ташаббускор ва интилувчан ёшларнинг иштирокини янада кенгайтиришни устувор вазифа сифатида белгилаганмиз. Зеро, барқарор ишлаб чиқариш жараёни, аввало, юқори малакали ва ўз касбига садоқатли кадрларга таянади”, – деди Бошқарув раиси.

 

Бугунги кунда тизимда 33 нафар ёш мутахассис раҳбар лавозимларида фаолият юритмоқда.

 

Фақат ўтган йилнинг ўзида тизим корхоналарида фаолият юритаётган 3 040 нафар ходим республикадаги турли ўқув марказларида малака оширди. Шунингдек, 112 нафар ходим станциялар ўртасида тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юборилди.

 

Учрашув самимий ва конструктив руҳда ўтди. Ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини бевосита раҳбарга билдирдилар. Кўтарилган масалалар юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.