Ўзбекистон

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Шунингдек, номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади.

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

22 апрелдан фуқаролар бир сутка давомида фақат битта кредит ташкилотида битта онлайн кредитни расмийлаштиришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг қарорида белгиланди.

 

Мазкур чоралар онлайн кредит (микроқарз) ажратишда фрод (ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик ёки ўғрилик) ҳолатларининг олдини олиш учун амалга оширилмоқда.

 

Қарорга кўра, онлайн кредит (микроқарз) олиш учун ариза келиб тушгандан сўнг кредит ташкилоти биринчи навбатда Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестридаги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни текширади.

 

Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар реестрда мавжудлиги аниқланса, онлайн кредит расмийлаштириш жараёни тўхтатилади ва фойдаланувчининг телефон рақамига аризанинг рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда SMS-хабарнома юборилади.

 

Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар реестрда мавжудлиги аниқланмаса, онлайн кредит (микроқарз) ажратиш жараёни давом эттирилади.

 

Агар битта ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотларидан микроқарз олиш учун аризалар келиб тушса, кредит бюроси улардан фақат биринчисини кўриб чиқади. Биринчи ташкилот микроқарз беришни рад этса, бюро ушбу ЖШШИР бўйича кейинги аризага ўтади.

 

Агар ушбу ЖШШИР бўйича кредит маъқулланса ва расмийлаштирилса, у бўйича бошқа аризалар рад этилади. Бунда 24 соат давомида ушбу ЖШШИР бўйича янги сўровлар кўриб чиқилмайди.

 

Кредит ташкилотлари онлайн кредит (микроқарз) ажратиш бўйича шартнома расмийлаштирилганидан сўнг, пул маблағларини фойдаланувчига ўтказиб беришдан олдин фойдаланувчини масофавий биометрик идентификациядан ўтказилади.

 

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ фуқаро номига фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилгани аниқланса, мазкур қарз бўйича фоизлар, неустойка ва жарималарни ҳисоблаш ҳамда ундириш бекор қилинади.

 

Бундай ҳолатда жабрланувчи ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Терговга қадар текширув ёки дастлабки тергов жараёнида кредит фирибгарлик натижасида расмийлаштирилгани тасдиқланса, бу ҳақдаги қарор кредит ташкилотига юборилади.

 

Шундан сўнг кредит ташкилоти жабрланувчи деб топилган шахсга нисбатан кредит ва унга боғлиқ барча тўловларни ҳисоблаш ҳамда ундиришни тўхтатади. Фирибгарлик асосида расмийлаштирилган кредит бўйича маблағлар олдиндан ундирилган бўлса, улар суд қарори асосида жабрланувчига қайтарилади. Тўловлар суд қарори қонуний кучга кирганидан кейин 15 кун ичида амалга оширилади.

 

Кредит ташкилотлари эса етказилган зарарни айбдор шахслардан регресс тартибида ундириш учун суд жараёнларида фуқаровий даъвогар сифатида иштирок этади. Тергов ёки суд қарори билан фирибгарлик ҳолати тасдиқланмаса, кредит ташкилоти кредит бўйича тўловларни ундиришни давом эттиради.

 

Қарорга асосан кредит ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларда “Фирибгарлик ҳақида хабар бериш” бўлимини жорий этиши шарт бўлади. Шунингдек, фойдаланувчиларни шубҳали операциялар ҳақида SMS ва PUSH хабарномалар орқали тезкор огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади.

 

Бундан ташқари, янги қурилмадан тизимга кириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки шубҳали транзаксиялар аниқланганда операциялар вақтинча тўхтатилади ва қўшимча тасдиқлаш талаб этилади.

 

Молиявий тизимларда киберхавфсизликни кучайтириш ҳамда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида замонавий антифрод тизимларини жорий этиш мажбурий этиб белгиланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади | Zamon.uz