Ўзбекистон

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ППХ ходимига нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан ички ишлар органларида хизмат интизоми масаласи муҳокама қилинди.

 

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ўтказилган йиғилишда тизимдаги хизмат интизоми, профилактика ишлари самарадорлиги ҳамда жиноятчиликка қарши курашдаги мавжуд камчиликлар танқидий таҳлил қилинди. Йиғилиш Диёбек Саттаров раҳбарлигида ўтказилди.

 

Муҳокама давомида жамоатчилик эътиборига тушган ҳодиса — ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ички ишлар тизимида ишловчи акаси воқеага аралашишга урингани алоҳида кўриб чиқилди. Ушбу ҳолат хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

 

Йиғилиш якунида Сирдарё вилояти ИИБ раҳбар ходими, подполковник Шерзод Пардаев хизмат интизомини бузганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

 

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс процессуал тартибда ушлангани ва унга нисбатан Жиноят кодексининг ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ҳамда безориликка оид моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилгани билдирилди.

 

Масъуллар томонидан ички ишлар органларида қонунийлик ва хизмат интизомини таъминлаш устувор вазифа экани, мансабидан қатъи назар, қоидабузарликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди | Zamon.uz