Ўзбекистон

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Россия ҳукумати ушбу мамлакатда жазо ўтаётган ва жазони Ўзбекистонда давом эттириш истагини билдирган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонликни  топширишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Россия инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова маълум қилган.

 

Москалкованинг сўзларига кўра, мазкур жараённи амалга ошириш учун Ўзбекистон 1998 йилда қабул қилинган, маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиши лозим. Тошкент ушбу ҳужжатни ратификация қилганидан сўнг, Россия ўзбекистонлик маҳкумларни ватанга юборишда амалий ёрдам кўрсатади.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳужжат Беларус, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатлар учун юридик кучга эга. Яъни ушбу мамлакатлар фуқаролари истак билдирган тақдирда Россия ҳукумати уларни ўз юртидаги жазони ижро этиш муассасаларига ўтказиши мумкин. 

 

Шу билан бирга, ОАВларда Россияда жазо ўтаётган маҳкумлар, жумладан хорижликлар ҳам Украинадаги урушга жалб қилинаётгани ҳақида хабарлар берилмоқда. Айрим маълумотларга кўра, бунинг учун маҳкумларга турли шартлар таклиф этилмоқда ёки босим ўтказилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин | Zamon.uz