“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади
Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши жорий йилнинг май ойида космосга учирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбеккосмос агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, учириш санаси Тошкент шаҳрида ўтказилган 2026 йилги Космик технологиялар бўйича халқаро конференция давомида эълон қилинган.
Агентликнинг эслатишича, ўтган йили томонлар сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илмий-техник интеграцияни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди.
Мазкур ҳамкорликнинг амалий натижаси сифатида Хитой томонидан ишлаб чиқилган гиперспектрал сунъий йўлдошга “Самарқанд 2028” номи берилди. Таъкидланишича, лойиҳа икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги энг муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади.







