Ўзбекистон

Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож жорий қилди

Мазкур тариф АҚШ билан савдо келишуви тузмаган давлатлар маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.

Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож жорий қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож ставкаларини жорий этди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.

 

Қайд этилишича, мазкур тариф АҚШ билан савдо келишуви тузмаган давлатлар маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.

 

Оқ уй маълумотига кўра, божлар патентланган фармацевтика маҳсулотлари ва уларнинг таркибий қисмларига татбиқ этилади. Тарифлар йирик компаниялар учун 120 кундан сўнг, кичик компаниялар учун эса 180 кундан кейин кучга киради.

 

Европа Иттифоқи, Япония, Корея, Швейтсария ва Лихтенштейндан импорт қилинадиган фармацевтика маҳсулотларига 15 фоизлик бож қўлланади. Агар маҳсулот Буюк Британияда ишлаб чиқарилган бўлса, тарифлар пастроқ бўлади, чунки ушбу давлат АҚШ билан мазкур соҳада ҳамкорлик келишувини имзолаган.

 

Шунингдек, АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан “энг қулай шароитлар режими доирасида нарх белгилаш” бўйича ва Савдо вазирлиги билан “ишлаб чиқаришни мамлакатга қайтариш” юзасидан келишув тузган компаниялар учун бож жорий этилмайди. Фақат Савдо вазирлиги билан келишувга эга компаниялар учун эса 20 фоизлик бож қўлланади.

 

Мазкур қарор 1962 йилги Савдони кенгайтириш тўғрисидаги қонуннинг 232-моддаси доирасида миллий хавфсизлик бўйича ўтказилган текширувдан сўнг қабул қилинган. Текширув натижаларига кўра, патентланган дори воситалари ва уларга тегишли компонентлар импорти ҳажми АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солиши аниқланган.

 

Аввалроқ, ўтган йил кузида ҳам АҚШ хорижий фармацевтика компаниялари учун, агар улар мамлакат ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўймаса, импорт божлари оширилган эди.

 

Дори воситалари нархини пасайтириш Доналд Трампнинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлардан бири сифатида тилга олинган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож жорий қилди | Zamon.uz