Жаҳон

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

 

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Яқин Шарқда можаролар иккинчи ойга киргани сабабли вайронагарчилик кучайиб бораётганини огоҳлантирди. У дунё бутун минтақани қамраб олиши ва глобал миқёсда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган йирик уруш ёқасида турганини айтди.

 

Гутерришнинг таъкидлашича, низолар ўз-ўзидан йўқ бўлмайди ва улар фақат раҳбарлар вайронагарчилик ўрнига мулоқотни танлаган тақдирда ҳал этилиши мумкин. Шу мақсадда шахсий элчи Жан Арнони минтақага юборилмоқда.

 

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Ҳормуз бўғози орқали етказиб беришдаги узилишлар бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат нархларининг кескин ошишига олиб келганини огоҳлантирди. Мутахассислар фикрича, инқироз давом этса, озиқ-овқат хавфсизлигининг танқислиги 45 миллионга кўпайиб, 363 миллион одамга етиши мумкин.

 

Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) урушнинг минтақадаги савдо, озиқ-овқат етказиб бериш ва соғлиқни сақлаш тизимларига жиддий салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Юқумли касалликлар сони ортиб, эпидемияларга қарши кураш имкониятлари чекланган.

 

БМТ бош котиби барча томонларни урушга чек қўйишга чақирди ва инқирозга тинч йўл билан ечим топишнинг зарурлигини яна бир бор таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.